Discover Invest

OOO "POWER CONSTRUCTION PLANET"

04 / 02 / 2021.

КОМПАНИЯ СИЁСАТИ

сифат, соғлиқни сақлаш, меҳнат хавфсизлиги ва атроф-муҳит соҳасида

Компания сиёсатининг асосини қурилиш соҳасида амалга оширилган ишларнинг сифатини таъминлаш, ходимларнинг хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш,  “POWER CONSTRUCTION PLANET” МЧЖ шахсий таркиби ва ушбу худудларда яшовчи аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишдир. Ташкилот фаолияти, шунингдек сифат менеджменти тизими (ISO 9001 стандарти), соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш тизимлари (ISO 45001 стандарти), атроф-муҳитни бошқариш тизимлари (ISO 14001 стандарти) талабларига риоя қилиш орқали табиий муҳитни сақлаш.

Компания – сифат, соғлиқ, хавфсизлик ва атроф-муҳит сиёсатларида куйидаги мақсад ва мажбуриятларни белгилайди:

  • сифат, меҳнат муҳофазаси ва атроф-муҳит хавфсизлиги соҳасидаги менеджмент тизимининг ISO 9001, ISO 45001 ва ISO 14001 халқаро стандартлари талабларига мувофиқлигини доимий равишда такомиллаштириш ва таъминлаш;
  • соғлиқ ва хавфсизлик, шунингдек экологик жихатлар ва уларнинг таъсиридаги хавфларни бартараф этиш ва уларни камайтириш. Шикастланишлар ва соғлиғининг ёмонлашишни олдини олиш, шунингдек атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмаслик учун уларни бошқариш қобилиятига эришиш;
  • ўқитиш, компания ходимлари ва пудрат ташкилотлари билан биргаликда маслаҳат йиғилишларни татбиқ этиш, уларнинг интеграциялашган менеджмент тизимида иштирокини таъминлаш;
  • -ходимларга санитария-гигиена меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ санитария-маиший ва тиббий-профилактика хизматларни кўрсатиш;
  • компаниянинг қурилиш объектларининг саноат ва экологик хавфсизлигини ошириш, техника ва технологияларнинг ишончлилигини ошириш, уларнинг хавфсиз ва муаммосиз ишлашини таъминлаш орқали атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш;
  • ифлослантирувчи моддалар ва чиқиндилар миқдорини барқарорлаштириш ва кейинчалик камайтириш;
  • корхона саноат хавфсизлиги ва экологик мониторинги талабларига риоя қилиниши учун ишлаб чиқариш назоратининг самарадорлигини ошириш;
  • компаниянинг барча ходимларини халқаро стандартларни татбиқ қилишга фаол иштирок этишга жалб этиш;
  • бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича мавжуд ва қулланилиши мумкин бўлган чора тадбирларни амалга ошириш;
  • соғлиқни сақлаш, меҳнат хавфсизлиги ва атроф-муҳит соҳасидаги қурилиш ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, саноат ва корпоратив талабларига риоя этилишини таъминлаш;
  • табиий ресурслардан оптимал фойдаланиш мақсадида назоратни таъминлаш.

Сифат, соғлиқни сақлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳит соҳасидаги сиёсатни амалга ошириб, “POWER CONSTRUCTION PLANET” МЧЖ ўзининг интеграциялашган менеджмент тизимини доимий равишда такомиллаштиришни, шунингдек белгиланган мажбуриятларга эришиш учун хар томонлама кўмак кўрсатишни ўз зиммасига олади.

Директор

А.А. Захидов